2026 йилги жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этади
- 17.06.2022 11:51
- 472
- Спорт
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар номи эълон қилинди.
Жаҳон чемпионати биринчи марта уч давлатда — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.
АҚШда жаҳон чемпионати ўйинларига Канзас Сити, Хьюстон, Атланта, Даллас, Сиэтл, Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Бостон, Филадельфия, Маями ва Шарқий Рутерфорд (Нью-Жерси штати) мезбонлик қилади.
Чемпионат ўйинлари, шунингдек, Мексиканинг Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара шаҳарларида бўлиб ўтади. Канадада жаҳон чемпионати ўйинларига Ванкувер ва Торонто мезбонлик қилади.
Финал ўйини ўтказиладиган шаҳар номи кейинроқ маълум қилинади.
Айтиш лозимки, 2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор 48 та жамоа иштирок этади.
Теглар:
Футбол