Футбол ва мини футбол бўйича ДХХ кубогининг вилоят босқичига қуръа ташланди

Самарқанд шаҳрида маҳалла ёшлари ўртасида футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги баҳсларининг вилоят босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра:
Футбол:
- “А” гуруҳида Булунғур, Тойлоқ, Пайариқ ва Паст Дарғом туманлари;
- “Б” гуруҳида Нарпай, Самарқанд, Оқдарё туманлари ва Каттақўрғон шаҳар;
- “C” гуруҳида Нуробод, Жомбой, Ургут, Қўшработ туманлари;
- “Д” гуруҳида Самарқанд шаҳар, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи туманлари.
Мини футбол:
"А" гуруҳида Ургут, Пайариқ, Тойлоқ ҳамда Нуробод туманлари;
"Б" гуруҳида Пахтачи, Каттақўрғон шаҳри, Самарқанд, Қўшработ туманлари;
"С" гуруҳида Нарпай, Паст Дарғом, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон туманлари;
"Д" гуруҳида Булунғур, Оқдарё, Иштихон, Жомбой туманлари.
"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг вилоят босқичи ўйинлари эртага, 6 июндан бошланади.
Мини-футбол (ўғиллар ва қизлар) мусобақалари Паст Дарғом туманидаги футбол мактабига қарашли футбол майдонларида бўлиб ўтади.
Футбол ўйинлари Самарқанд шаҳридаги 4 та футбол майдонида ўтказилади.
Футбол бўйича вилоят финал ўйини шу йилнинг 27 июнь куни Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" футбол ўйингоҳида бўлиб ўтиши белгиланган.