ФВВ темир панжара орасига сиқилиб қолган болани қутқарди
- 10.06.2020 09:30
- 126
- Ҳодиса
Бугун, 9 июнь куни соат тахминан 12:12 ларда “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Навоий кўчасида вояга етмаган фуқаро Ж.Д. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига оёғи сиқилиб қолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди.
Бу хабар юзасидан Ангрен шаҳар навбатчилик масканидан лейтенант Ш.Қудратов бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар махсус авария-қутқарув машинасида воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.
Қутқарувчилар томонидан барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда фуқаро Ж.Д.нинг оёғи махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида темир панжара орасидан чиқариб олинди ҳамда болага биринчи психологик ёрдам кўрсатилган ҳолда Ангрен шаҳар марказий шифохонага тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 52 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!