Гавайида содир бўлган тошқин уй ва кўприкларни вайрон қилди
- 11.03.2021 10:54
- 45
- Хориж
Гавайининг Маруи шаҳрида тошқин оқибатида сув омборлари вайрон бўлди, маҳаллий аҳоли уйлари сув тагида қолди, дея хабар берди CNN.
Хайкудаги тўғон 8 март куни вайрон бўлган эди. Бир неча кундан бери тинмай ёғаётган кучли ёмғир вазиятни янада ёмонлаштирди. Дарёнинг қуйи қисмида яшовчи маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Сув тошқини туфайли кўприк ва тўғонлар жиддий зарар кўрди. 1300 га яқин уй электрсиз қолди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳудуд 40 йилдан бери бундай сув тошқинини кўрмаган. Улар тўғондаги сув 15 дақиқада бутун бир кўчани йўқ қилганига гувоҳ бўлишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа