Германияда коррупцияга қарши курашиш тажрибаси кўпчиликни қизиқтирди
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ўлкаси адлия вазири ўринбосари Дирк Ведел бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандга келди.
Меҳмонлар дастлаб вилоят прокуратурасига ташриф буюрди. Бу ерда “Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари: Самарқанд вилоят прокуратураси ва Вупперталь шаҳар коррупцияга қарши курашиш бошқармаси тажрибаси” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоятда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураши, давлат ва фуқаролар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Германияда тўпланган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги энг янги тажриба ва тузилмалар кўпчиликка маъқул бўлди.
Мавзуга доир томонлар тажрибалари ўртоқлашилди ва келгусида соҳа бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазавор жойларни томоша қилди.