“Гидрометеорология хизмати аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди
☑️ Ҳукумат қарори (356-сон, 09.06.2021 й.)га кўра, мазкур кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.
📝 Гидрометеорология хизмати маркази (“Ўзгидромет”) тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар “Ўзгидромет”га тақдим этади (номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида соҳада амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади).
🗓 Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳужжатларни ўрганиб, ҳар йили 20 апрелга қадар муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.
✅ Кўкрак нишони ҳар йили 7 май – “Ўзгидромет” ташкил топган кун арафасида тантанали тарзда топширилади.
💰 Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
❕ Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади, дейилади Huquqiy axborot тақдим этган маълумотда.