Google Huawei’дан юз ўгирди, энди унинг мобил қурилмалари иловалар ололмайди

Google корпорацияси Хитойнинг телекоммуникация маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси билан, компания АҚШнинг "қора рўйхати"га тушганидан сўнг тижорий алоқаларни узди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик манбаларига кўра, бундан буён Huawei Google’нинг сервис хизматларидан, дастурларидан фойдалана олмайди. Шу жумладан, Huawei мобил қурилмалари, смартфонлар, планшетлар нетбук ва ноутбуклари Google play дан иловалар юклаб ололмайди. Шунингдек, улар Gmail электрон почтасидан ҳам фойдалана олмайди.

Иқтисодий таҳлилчилар Google корпорациясининг бундай қарори Huawei компаниясини оғир аҳволга солиб қўяди. Чунки унинг мобил қурилмалари асосан Google’нинг турли илова ва дастурлари билан ишлайди. Google тижорий ҳамкорликни тўхтатиши ортидан дунё бўйлаб Huawei мобил қурилмалари савдоси тўхтайди. Бу эса компанияни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин.