Ғоялари билан воқеаларни олдиндан башорат қилган ёзувчилар(2-қисм)

Жорж Оруэлл

«Ҳар бир нарса онгда содир бўлади. Инсоннинг онгида содир бўлаётган нарса ҳақиқатга айланади»

Ўзининг сиёсий башоратларидан ташқари, Оруэлл видео кузатувлар пайдо бўлишини олдиндан билган. У «Катта биродар сизни кузатиб турибди!» деб ёзгани-чи? Ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларда фуқароларни тўлиқ кузатиш айнан Оруэлл усулида амалга оширилмоқда.

Ёзувчининг «1984» романидаги қаҳрамонлар томонидан айтилган «янги тил» бугунги «Олбанн» кўча тилини жуда эслатади. Оруэлл, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ёрдамида жамоатчилик фикрини ва умуман хулқ-атворни бошқаришни ва яна кўп нарсаларни олдиндан аниқ кўра олган.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлари: “1984”, “Молхона”.


Роберт Хайнлайн

“Компьютер хатога йўл қўйганида, у ўз хатоларига одамдан-да ўжарроқ бўлиб ёпишади

Аслида Гуглни у ихтиро қилган. Эҳтимол, Гуглнинг ўзини эмасдир, лекин Интернет қидирув тизимларининг прототипини аниқ ёзувчи Роберт Хайнлайн ўйлаб топди. Шунингдек, мобил телефон, микротўлқинли печь, протез ва икки-уч ўлчовли лойиҳалаш ва чизиш тизими “AutoCad” дастурининг аналоги, шунингдек, қуёш энергияси билан ишлайдиган транспорт ҳам Хайнлайннинг ғоясидир. Шунингдек, у ўз ёзувларида сканернинг прототипи бўлиб хизмат қилган қурилмани батафсил тасвирлаб берган.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлари: «Қўшалоқ юлдуз», «Космик зобит», «Мафусаил фарзандлари», «Ой - қаттиққўл бека».

Айзек Азимов

Роботлар руҳияти инсон руҳиятидан шунчалик фарқ қилармикин?

- Албатта, - у совуққина табассум қилди, - биринчи навбатда, роботларда виждон бор.”

Японлар зўр иштиёқ билан яратаётган барча замонавий роботлар Азимов томонидан ХХ асрнинг ўрталарида тасвирлаб берилган. Шунингдек, у ўз асарларида биринчи бўлиб барчамиз ҳар хил конференциялар, тақдимотлар ва бошқа оммавий йиғилишларда завқ билан фойдаланадиган проектор прототипини эслатиб ўтди.

Ўқиш учун тавсия этиладиган асарлари: «Мен Роботман», «Абадият интиҳоси», «Пойдевор».


Чак Паланик

«Жангчилар клубининг биринчи қоидаси: Жанг ҳақида гапирмаслик


Чак Паланикнинг машҳур «Жангчилар клуби»да худди шу номдаги ташкилот адолатли кураш орқали одамлар ўз ҳис-туйғуларини тўкиб ташлайдиган жойга айланди. Ҳамма нарса жуда оддий! Бу ғоя шу қадар машҳур бўлиб чиқдики, ҳикоя асосида фильм суратга олингандан сўнг, дунёнинг кўплаб шаҳарларида клубнинг яширинча (баъзан эса йўқ) аналоглари пайдо бўлди. Уларнинг бир нечтаси бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.