Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик лавозимини тарк этиши мумкин

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон Халқ маслаҳати Миллий Кенгашида айтиб ўтган.

«Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви йўлини маънавий муҳитда ва замонамизнинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Мен Халқ Маслаҳатчиси раиси сифатида катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни бундан буён ҳам ушбу соҳага йўналтириш ниятидаман», — деган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов.

Бир қатор экспертлар Бердимуҳаммедовни бошқарувни ўғлига топшириши мумкинлигини айтмоқда.