Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳадемай машиналарга ҳайдовчилар керак бўлмайди

2020 йилда KPMG – жаҳоннинг 150 мамлакатига аудиторлик, солиқ ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи йирик халқаро фирмалар тармоғи 30 мамлакатда ҳайдовчисиз автомобилдан фойдаланишга тайёргарлик бўйича тадқиқот ўтказди.

Ушбу давлатлар ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини амалга ошириш учун фаол иш олиб бораётганлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда айрим автоном бошқарувга эга транспорт воситаларидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бироқ улар барибир ҳайдовчи назоратини талаб қилади. Яқин келажакда такомиллашган транспорт воситалари умуман ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, дунёда ўзини-ўзи бошқарадиган автомобиллар сони 745 705 тага етади.

Космосда дам олиш мумкин...

Ҳаммага таниқли Илон Маск Халқаро космик станцияда дам олиш учун космик саёҳатларни жалб қилиш учун фаол иш олиб бормоқда.

Ҳали станцияда космик отели бўлмаган фазога у сайёҳларни ўзининг Dragon кемасида олиб чиқишни ваъда қиляпти. Халқаро космик станцияда бўлиш бир ҳафтадан бир ойгача. Ҳафталик учиш баҳоси 40 миллион доллар. Муддат узайса, нарх 60 миллион долларгача ортиши мумкин. Профессионал космос автокузатувида очиқ космосга чиқиш – 3 миллион доллар. Аммо бундай харажатни ҳамманинг чўнтаги кўтармайди. Шунга қарамасдан, Илон Маск ваъдасига ишонувчилар кам эмас.

Дронлар хизматингизда

Учувчисиз авиа дронлар ёрдамида турли юкларни манзилга етказиб бериш истиқболли технологик йўналишдир.

Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, 2025 йилда учувчисиз авиатизим орқали бозор хизматлари кўрсатиш 14 миллиард доллардан ошади. Дронлар ишлаб чиқариш эса 5 миллиард долларга ортади. Уларнинг прогнозларига кўра, сервис хизмати бозорида дронлардан фойдаланиш етакчи мамлакатларда 2022 йилда бошланади.

“Мир Новостей” (2021 й., 10-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.