Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ишларни бажарган кишилар
Ўзига жарроҳлик операциялари ўтказган машҳур ҳолатлар.
“Ўз-ўзига жарроҳ”, яъни ўз танасига жарроҳлик операцияларини ўтказиш одатда ўта оғир шароитларда амалга оширилади. Бугунги рўйхатимизда ҳам профессионал, ҳам “мажбурликдан ҳакамлик” қилишига тўғри келган энг ноодатий жарроҳликлар кирган.
Дуглас Гудейл
35 ёшли балиқ овловчи бўронга тушиб қолди. Тўлқин уни очиқ денгизга улоқтирди, йиқила туриб унинг оёқ-қўллари арқонларга ўралиб қолди. Дуглас арқонларга осилганича кема ортида қолди, бунинг устига қўли бўғимидан чиқиб кетган эди. Кемага қайтиб чиқиши учун қўлини кесишга тўғри келди. Қуруқликдаги шифокорлар Дуглас фақат об-ҳавонинг совуқлиги туфайли қон йўқотишдан ўлмаган деб тахмин қилишди.
Жерри Нильсен
Жерри Лин 1999 йилдаги АҚШнинг “Амунден-Скотт” Антарктида станциясидаги ягона шифокор аёл бўлган. Бир неча ой цивилизациядан узилган шифокор ўзида кўкрак бези саратони аломатларини аниқлади. Мустақил ўтказилган биопсия бу ташхисни тасдиқлади. Қорли узлатдан чиқиш имконияти бўлгунга қадар, шифокор биокимё курсини ўтади. Мустақил равишда албатта.
Дебора Самсон
Бу америкалик аёл АҚШнинг мустақиллик учун бўлиб ўтган уруши пайтида эркак қиёфасига кириб, қитъа армияси сафида мардонавор жанг қилган. Жангда жароҳат олган ва сири фош бўлишидан қўрқиб, мустақил равишда чуқур ўрнашиб олган пилта милтиғи ўқини кесиб олган.
Эван О’Нил
Жарроҳ О’Нил умрининг ярмини баъзи бир майда, яъни аппендицит ва чурра тушиш каби операцияларга умумий беҳушлик (наркоз) шарт эмаслигини исботлашга сарфлади. У ҳатто ушбу касалликлар бўйича ўзига жарроҳлик операцияларини ўтказишга муваффақ бўлди. Иккинчи - чурра тушиш жарроҳлик амалиётини ўтказганда, у кекса 70 ёшда эди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳар бир операцияда унга бир гуруҳ ёрдамчилари-ассистентлар ёрдам берган.
Иоанн Летейский
Биз бу одам ҳақида XVII асрда яшаган ва Амстердам мэри бўлган Голландиялик шифокор Николай Тулпа китобидан билиб олганмиз. Темирчи Иоанн Летейский мустақил равишда сийдик пуфагидаги тошни олиб ташлади. Бироқ, бу тиббий ёрдамсиз бўлмади: кесмани тикиш учун темирчи шифокорларни таклиф қилишига тўғри келди.
Арон Ральстон
Бу одам тўғрисида машҳур “127 соат” драма каби ҳам бадиий, ҳам ҳужжатли фильмлар суратга олинган. Америкалик альпинист катта тош унинг қўлни сиқиб қўйганидан кейин қўлини кесишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, у цивилизациядан узоқ бўлган саҳродан чиқиб кета олди. Қизиғи шундаки, Ральстон шу кунгача альпинизмдан воз кечмаган. Энди у протез билан тоғларга чиқмоқда.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.