"Ҳар қандай муроса - таслим бўлишдир": Зеленскийнинг идораси Украинада ҳатто вақтинчалик сулҳга қарши эканини айтди
Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳатто вақтинчалик сулҳга ҳам қарши чиқди.
"Ҳар қандай муроса - таслим бўлишдир ва биз бунга ҳеч қандай шароитда йўл қўймаймиз. Вақтинчалик сулҳ фақат Украинадаги урушнинг кейинги босқичига олиб келади", деб ёзди Подоляк душанба куни Telegram-каналида.
Январь ойи ўрталарида Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин Туркия Украинада маҳаллий сулҳлар ғоясини, шунингдек, кичик маҳаллий деэскалация чораларини илгари суриш ниятида эканини айтди.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган бўлса-да, Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Владимир Зеленский ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган G20 учрашувида ҳеч қандай “Минск-3 бўлмайди” деди. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бунга "бу каби сўзлар Киевнинг музокара истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”, дея жавоб берган.