Ҳатто энг жасоратлилар ҳам бориши тавсия этилмайдиган ороллар
Дунёда инсон хотирасида михланиб яхши из қолдирадиган кўплаб қизиқарли жойлар бор. Шунчаки пляж ва экскурсион таътил ўтказиш ўрнига хотирада ҳар хил таассурот ва янги тажриба орттириш учун тавсия этиладиган ороллар борки, уларнинг баъзиларида кириш тақиқ этилган.
Чўчқалар ороли
Бу орол Багама оролларининг кўп сонли муносиб дам олиш учун яратилган ороллар орасида жойлашган.
Оролга қайиқ яқинлашиши билан бир тўда чўчқалар дўстона подаси ўзини сувга ташлайди. Эътиборлиси, ҳайвонлар яхши сузади.
Қуёнлар ороли
Фақат қуёнлар яшайдиган ушбу орол Япония давлатига тегишли. Иккинчи жаҳон уруши пайтида бу ерда кимёвий қурол ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш махсус лабораторияси ва фабрикалар мавжуд эди.
Корхоналар шу қадар махфий эдики, ҳатто ишчиларининг ўзи бу ерда нима ишлаб чиқараётганини билишмасди. Бу орол барча хариталарда ҳам ўчириб ташланган.
Заҳарли илонлар ороли
Сан-Паулу яқинида жойлашган Кеймада-Гранди шаҳрида дунёдаги минглаб энг хавфли ва заҳарли судралиб юрувчилар яшайди. Уларнинг жойлашуви бир квадрат метрга 5-10 тани ташкил қилади. Илонлар шу қадар хавфлики, бу ерни ҳарбийлар қўриқлайди. Шунга қарамай бу ерда вақти-вақти билан турли хил экспедициялар ҳам ўтказилиб туради.
Девон ороли
Канада ҳудудидаги ушбу орол одам яшамайдиган орол унвонига эга. Ҳатто шароити Марс сайёрасига ўхшаши сабаб бу ерда одамларнинг тирик қолиши бўйича тажрибалар ўтказилади. Ўртача ҳарорат -50 даражагача совуқ. Ёзда об-ҳаво камдан-кам +10 даражагача исийди. Шу билан бирга бу ерда ёғингарчилик бўлмайди ва қишда деярли қор ёғмайди.
Қўғирчоқлар ороли
Яна бир жирканч жой – у Мехико шаҳридаги Сочимилко туман каналларидан бирида жойлашган қўғирчоқлар ороли. Бу жой болалар парки эмас. Минглаб синган ва бузилган болалар ўйинчоқлари орол атрофида тарқалиб кетган. Бу кўргазмани бу ерда зоҳид сифатида яшаган Жулиано Салтано нима мақсадда яратганини ҳеч ким билмайди.
Сиз ушбу оролларнинг бирида бўлишни хоҳлармидингиз?
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.