Ҳатто олимлар тушунтириб бера олмаган ҳодисалар

Тарихда шундай ҳодисалар бўлганки, ҳозирги кунгача уларни ҳатто олимлар ҳам тушунтириб бера олмайди ва баъзилари ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда.

Рақс вабоси

1518 йилда Францияда одамлар тушунарсиз васвасага тушиб қолди. 400 га яқин киши шаҳар кўчаларида тинимсиз рақсга тушарди. Уларнинг кўплари вафот этди. Ғалати эпидемия тиббиёт йилномалари ва архив ҳужжатларида тасдиқланган.

Келажакдан келган фирибгар

2003 йилда Эндрю Карлсин фирибгарликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Қисқа вақт давомида у атиги 800 доллар сармоя киритган ҳолда 350 миллион доллар ишлаб топди. Сўроқ пайтида у ўзини келажакдан келган, деб даъво қилди. Эндрю тўғрисидаги маълумотлар 2002 йилгача ҳеч қаерда бўлмагани бу жумбоқни кучайтиради.

Перудаги қайноқ дарё

Жанубий Америкадаги ушбу сув ўзани Шанай-Тимпишка, деб аталади. Бу 80 даража иссиқ ҳароратли дарё.

Ажабланарлиси, унга энг яқин иситиш манбаи бўлган вулқон 700 километр узоқликда жойлашган.

Сув остидаги шаҳар

Япониянинг Йонагуни ороли яқинида тахминан 25 метр чуқурликда аниқ шаклдаги харобалар топилди. Улар орасида ибтидоий қуроллар ва инсон фаолиятидан далолат берувчи бошқа артефактлар топилган. Бу фактларга таяниб, қурилган бинолар музликдан олдинги цивилизацияга тегишли деб тахмин қилиш мумкин.

Ер устидаги нақшлар

Амазон ўрмонларида бир неча юз геоглифлар қайд қилинган. Улар тахминан 3 минг йил олдин яратилгани ва эҳтимол, маросимларга дахлдор эканлигини тахмин қилинган.

Музлаган қиз

1980 йилда Жин Хиллиард музланган ҳолда топилди. У бутунлай муз билан қопланган эди. Шифокорлар унинг ўлганига амин эди, аммо бир неча кундан сўнг қиз “ҳаётга қайтди”. Жин соғлиғига зарар етказилмаган ҳолда касалхонани тарк этди.

Арвоҳ-кема

1921 йилда “Кэрролл А. Диринг” номли кема топилди. Унда озиқ-овқатдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Навигация мосламалари, шахсий нарсалар ва бошқа буюмлар йўқолган. Ушбу ҳодиса ҳам сирлигича қолган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.