Ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида "Дамас" ағдарилиб кетди
- 18.04.2020 11:46
- 534
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 07:30 ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Самарқанд қудуқ МФЙ ҳудудидан ўтган “Жиззах-Мирзачўл” 4Р-38 автомобиль йўлининг 33-километрида "Жиззах-Пахтакор" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Қ.Н. “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқараётган вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Оқибатда “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчиси - 1980 йилда туғилган Н.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.