Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, пора талаб қилган шахслар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари Иштихон туманида тадбир олиб борди. Тадбир давомида ушбу туманда яшовчи С.З. яқин таниши С.О. билан жиноий тил бириктириб, фуқарога "Б" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, ундан 1200 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 3-қисми, "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.