Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди
- 25.05.2020 20:30
- 294
- Ўзбекистон
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).
Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).
Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имконияти чекланганларнинг имкониятлари
- 8 дақиқа аввал
- Жамият
Халқ мақоли халқни тарбиялайди
- 14 дақиқа аввал
- Мутолаа