Ҳайратланарли тасодиф: Аввал халоскор, кейин эса жаллод
Баъзида тақдирнинг ўзаро тўқнашуви мутлақо ақл бовар қилмайдиган ва ҳатто бўлиши мумкин бўлмаган тасодифларни келтириб чиқариши мумкин. Агар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва далиллар бўлмаганида, биз уларга ишонмаган бўлардик.
1864 йилда Америкада ўша пайтдаги машҳур Эдвин Бут исмли актёр гастролидан қайтаётиб, поездга чиқиш учун платформада турган эди. Ўша куни перронда одам гавжум бўлиб, кичик бир сиқилиш бошланди. Деярли кириш жойида турган Эдвин босим остида яширинишга уриниб турган болакайни кўриб қолди. У тобора платформанинг охири ва поезд яқинига сурилиб бораверарди. Бир пайт у болакайнинг платформа ва поезд орасидаги бўшлиққа тушиб қолиши мумкинлигини тушуниб олди ва олдинга эгилиб, сўнгги дақиқада болани ёқасидан ушлаб олишга муваффақ бўлди ва унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Эдвин болага қараганида, у АҚШ Президентининг ўғли Роберт Линкольннинг юзини кўрди. Бола унга миннатдорчилик билдирди ва қутқарувчиси унинг исмини айтиб чақирганда, у ишонарли бош силкиб қўйди. Эдвиннинг тахмини рост бўлгани ва унинг олдида ҳақиқатан ҳам Америка Президентнинг ўғли турганлигига ишонч ҳосил қилди.
Шу тариқа Эдвин Бут Президент Авраам Линкольннинг ўғли Робертнинг халоскорига айланди.
Фалакнинг гардиши билан 1865 йилнинг апрель ойида Эдвиннинг акаси Джон Бут биродарининг қилган ишига мутлақо зид ҳаракат қилди. Вашингтон театрларининг бирида Джон ўша боланинг отаси – Америка Президенти Авраам Линкольнни отиб ўлдирди ва шу билан унинг жаллодига айланди.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.