Ҳиндистонда алкоголь ичимлиги ўрнига антисептик восита истеъмол қилган 13 киши вафот этди
- 02.08.2020 09:00
- 105
- Хориж
Ҳиндистоннинг Андра-Прадеш штатида 13 нафар фуқаро алкоголь ичимлига ўрнига антисептик воситаларини ичганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда 1 август куни ANI агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, тахминан ўн кунлар илгари ҳудудда 60 нафар коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг алкоголь билан савдо қилувчи барча маҳаллий дўконлар ёпилган. Шундан сўнг аҳоли спиртли ичимлик ўрнига дорихоналарда сотиладиган антисептик воситаларни олиб истеъмол қилган.
Полиция берган маълумотга кўра, барча вафот этганлар камбағал оилалардан бўлган. Ҳудуд маъмурияти антисептик восита идишлари экспертизага юборилишини маълум қилди.
Содир бўлган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Теглар:
Ҳиндистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа