Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони бир миллиондан ошди
- 17.07.2020 22:20
- 68
- COVID-19
17 июль ҳолатига Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар сони бир миллиондан ошди ва бугунги кунга келиб касалланганларнинг умумий сони 1 005 637 нафарга етди. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда 35 468 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган. Ушбу кўрсаткич мамлакат учун рекорд натижа ҳисобланади.
Мамлакатда сўнгги 9 кундан бери 8 марта бир кеча-кундузлик касаллик қайд этилиши рекорди янгиланди.
Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 500 минг нафардан ошишига тўрт ой вақт кетди. Бироқ ушбу кўрсатгич бир миллионга етиши учун атиги уч ҳафта кифоя қилди.
Коронавирус инфекцияси оқибатида жами 25 602 киши ҳалок бўлган, 635 757 нафар бемор соғайган. Айни вақтда 342 473 бемор касалхоналарда даволанмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа