Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонлик оператор “Аёл қисмати” бадиий фильмини суратга олиш ишларида қатнашмоқда

Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Central Asian Trade Company (CATC) ҳамда "Dilshoh media" киностудиялари ҳамкорлигида “Аёл қисмати” бадиий фильми суратга олинмоқда.

Ижодий жамоада ҳиндистонлик оператор Аман Панжре ҳам бўлиб, у ҳозирда фильм ижодкорлари билан суратга олиш ишларини биргаликда олиб бормоқда.

Фильм адашиб Сурияга кетган ватандошларимизни юртимизга қайтариш юзасидан амалга оширилган махсус операция ҳақида. Унда хорижга кетган аёлнинг аянчли тақдири, ватанига қайтишдаги кечинмалари ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, рассом Ҳусайн Эшниёзов, продюсер Маҳмуд Эркабоев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, картина директори Азизбек Азатбаев.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.