Самарқандлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди

Бугун муборак ҳаж амалини адо этган 229 нафар ҳамюртларимиз Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди.

– Ҳожиларга кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик туфайли турмуш ўртоғим билан муқаддас Ҳаж ва Умра амалларини адо этдик, – дейди пайариқлик 71 ёшли Мастура Эрмаматова. – Ҳаж амалларини бажаришда халқимизнинг фаровонлиги, юртимиз тинчлиги учун дуо қилдик. Шундай имконият яратиб берган юртбошимизга катта миннатдорчилик билдираман.

Ҳожи ота ва ҳожи оналарни юқори савияда кутиб олиниб,  махсус автобусларда доимий яшаш манзилларига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, муборак фарз амалини бажариш учун жорий йилнинг 26 ва 28 июль кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан 459 нафар ҳамюртларимиз Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетган эди.