ИИББ 7 та автомашина иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги интернет тармоғида тарқалган хабарлар юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2 июнь куни соат 19:00 да Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида (аниқланмаган) “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар. Яъни:
1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги “Lacetti” автомобили;
2) 28 ёшли Азизжон М. бошқарган “Spark” автомобили;
3) 24 ёшли Шоҳруҳ бошқарувидаги “Nexia” автомобили;
4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги “Lacetti” автомобили;
5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги “Lacetti” автомобили;
6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган “Toyota” автомобили;
7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган “Malibu” автомобили.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштиркочиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.