ИИВ асоссиз маълумот тарқатаётган ижтимоий тармоқ фаолларига арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўради
- 01.12.2020 21:00
- 153
- Ўзбекистон
Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда алоҳида давлат органларининг раҳбарларини лавозимида қолиш ёки кетиш масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Албатта, ўз ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли оммага тарқатаётган маълумотининг текширилганлиги ёки ҳеч бўлмаганда холислиги хақида қайғуради. Лекин шу билан бирга, сўз эркинлигини “талтайишга” ёки “масхарабозликка” айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин.
Шу сабабли айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз.
Теглар:
ИИВ