Икки кишига битта декрет: Болалар тарбияси дунё давлатларида

Италияликларнинг ресторанларда тунгача болалар билан ўтириши, Голландияда эса 38 тана ҳароратли боланинг мактаб ёки боғчага бориши бизга ғалати туюлиши аниқ гап.

Хўш, у ёки бу мамлакатда болалар туғилишиданоқ уларга қандай оилавий анъаналар сингдирилади, ёки бу халқлар орасида қайси анъана ва қоидаларумумий деб қабул қилинган.

Японияда боғча болалари тўполон қилишимумкин

Худди шундай. Интизом фақат болалар мактабга бориши билан қаттиқлашади. Японлар эрта болалик давридаги чекловлар болаларни бахтсиз катталарқилади, деб ҳисоблашади. Япониядаболалар боғчалари жуда шовқинли, аммо бу ўқитувчиларни безовта қилмайди. Аксинча, улар болаларни серҳаракат бўлишга ва бир жойда ўтирмасликка ундайди. Бунинг фалсафаси жудаоддий - болаларга бола бўлишга рухсат бериш, уларнинг табиий хатти-ҳаракатларини чеклаб қўймаслик керак. Шу билан бирга, ёши улғайган сари япон болаларига тобора кўпроқ эркинлик берила бошланади: еттинчи синф боласининг метрода шаҳарнинг бир четидан иккинчи четига бориб келиши одатий ҳолдир. 

 

Францияда болалар эрта ёшдан бошлаб катталар билан бир хил овқатланишади

Шунинг учун улар овқат танламайди. Францияда болалар овқати катталарникидан фарқ қилмайди. Ҳеч қандай пластик идиш-товоқ ёки мини-плиталар, тушлик ва кечки овқат учун белгиланган вақтга келиб, бола албатта оч қолиши учун менюда деярли болалар таомлари ёки ора-орадаги “тамадди қилиб олиш”лар йўқ.

 

Швецияда иккала ота-она ҳам “декрет”га чиқади

Швециядаги ҳар бир ота-онага фарзанд туғилганда,480 календарь кунлик иш ҳақи тўланадиган болалар парвариши таътили берилади. Ота-она навбати билан таътилни бўлиб олиши ҳам мумкин, шунда уларнинг ҳар бирига бонус сифатида 1000 евро берилади. Умуман олганда, таътилнинг ота-она ўртасида бўлиниши давлат учун фойдалидир.

 

Италияда кечки пайтгача болалар билан ресторанда ўтириш мумкин

Негаки,  улар кечки овқатни жуда кеч қилишади. Камида ўн кишидан иборат оила даврасида ўтириш, соат еттида болани ётқизишдан муҳимроқ.

 

Таиланддаги болаларга "юзни сақлаш" ўргатилади

Таиландда боғчага олиб борилган уч ёшли боланинг бирортаси ҳам йиғламайди. Шикоят ҳам қилмайди. Бола юзини йўқотмаслиги учун ота-онаси елкасидан сирпаниб тушиши, “атир-упа”сини сепиб, ўқитувчининг кўрсатмаларига итоаткорлик билан амал қилиши керак. Айтганча, Таиланд тили хусусиятларида бунинг оддийгинаизоҳи бор: нутқдаги қўшимча ҳис-туйғулар оҳангни бузади, шунинг учун қайғуга ботгантайлар шунчаки нотўғри тушунилиши ёки ёқимсиз вазиятга тушиб қолиши мумкин.

 

Голландияда 38 тана ҳарорати “температура”эмас, бола ҳатто сувчечак билан боғчага келиши мумкин

Ҳа, бундай ҳарорат касаллик ҳисобланмайди, уни туширишга ҳаракат ҳам қилинмайди, бола бемалол мактаб ёки болалар боғчасига бориши мумкин. Бола сувчечак билан ҳам келиши мумкин (ахир, ҳамма сувчечак билан касалланиши керак юқтиринг ва соғлом бўлинг!). Тўғриси, бу ҳақда барча ота-оналар огоҳлантирилади. Агар сиз болангизни сувчечакдан сақламоқчи бўлсангиз, уни боғчага олиб бормайсиз.

Хитойда ҳар доим ўқитувчи тарафи олинади

Бу ҳақда ҳуқуқшунос Эми Чуа ўзининг "Она йўлбарснинг жанговар мадҳияси" китобида ёзади. Сабаби, ўқитувчи ўқувчини тергаса, қўлига урса ва ҳар бир дарсда қўпол хатоларни кўрсатиб ўтса ҳам,айнан у бола учун нима яхши эканини билади.Оилада болаларга ўқитувчи ҳар доим ўқувчининг муваффақияти учун ҳамма нарсани қилишга тайёр экани тушунтирилади. Хитойлик болалар ҳар доим ҳам мақтовга сазовор бўлмайди, фақат жиддий ютуқлари учун. Умуман олганда, Хитойдаги болалар тарбиясини юмшоқ деб бўлмайди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.