Иккинчи сектор раҳбари ишга чиқди ва фуқароларни қабул қилди
- 29.01.2021 22:03
- 154
- Самарқанд
Самарқанд вилоятининг тўрт сектори раҳбари 28 январгача даволаниш таътилига чиққани ҳақида хабар бергандик.
Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят прокурори, иккинчи сектор раҳбари Р.Машарипов таътилдан сўнг ишга чиққан ҳамда 29 январь куни юридик ва жисмоний шахслар учун қабул ўтказди.
Унда 27 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 15 нафар фуқарога мурожаатлари бўйича қонуний тушунтиришлар берилди, 12 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати олинди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг биттаси уй-жой, 6 таси тергов ва суриштирув, 5 таси суд қарорлари ва суд қарорларининг ижроси юзасидан бўлди.
12 та мурожаат кўриб чиқиш учун вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа