Илон Маск АҚШни ким бошқараётганини айтди

“АҚШнинг ҳақиқий президенти Жо Байден эмас, балки унинг телесуфлёри бошқарадиган шахс”, Илон Маск ўзининг Х саҳифасида шундай фикр билдирган.

Миллиардер АҚШ Республикачилар партияси вакили Боб Маккоббнинг Байденни ким бошқарса, “мутлақо қобилиятсиз” ва “импич” қилиниши керак, деган кинояли сўзларини шундай изоҳлади.

"Ҳақиқий президент телесуфлёр бошқарадиган одамдир", деди Маск.

Ўтган йили 80 ёшга тўлган Байден Қўшма Штатлар тарихидаги энг кекса президентга айланди. У мунтазам равишда кулгили вазиятларга тушиб қолади, Америка раҳбарининг рақиблари айбни президентнинг ёши ва соғлиғидан излашмоқда.