Илон Маск - "Йил одами" бўлди
SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск Time талқини бўйича йил одами деб топилди. Нашр бош муҳаррирининг фикрича, тадбиркор “Ердаги ва эҳтимол ундан ташқаридаги ҳаётга” катта ҳисса қўшган деса муболаға бўлмайди.
"Бу бизнинг сайёрамизни сақлаб қолишга ва бизга янги сайёрада яшашга ёрдам берадиган одам – ҳазилкаш, даҳо, саноатчи, шоумен, тиксўз, Томас Эдисон, Ф.Барнум, Эндрю Карнеги ва «Асрагувчилар»даги электр машиналарни ихтиро қилувчи, Марсга равона бўлган кўктанли худо-одам - Манхэттендаги доктор", - деб ёзади газета.
Илон Маск робототехника ва қуёш энергияси, нейротехнология соҳаларида лойиҳаларни амалга оширади, одамлар ва юкни ўта тезликда ҳаракатлантириш учун ерости туннелларини қуради ва бошқалар.
«Time»нинг «Йил одами» тадбирига Маск ўғли билан ташриф буюрди.
2020 йилда “Йил одами” танловида Дональд Трампдан устун келган АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис бўлишган эди.
«Time» журналидан кейин FT ҳам Илон Маскни "Йил одами" деб топди.