Имтиёз: Туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган тадбиркорлардан саёҳат харажатларининг бир қисми қайтариб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сонли қарорига кўра, саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

- авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

- темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

- жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

- театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Шунингдек, юқоридаги қарор билан оилавий меҳмон уйларини таъмирлашга 100 миллион сўмгача, мебель, маиший техника ва бошқа буюмлар билан жиҳозлашга 50 миллион сўмгача ҳамда сузиш ҳавзаларини ташкил этишга 200 миллион сўмгача лойиҳаларни молиялаштириш учун тадбиркорларга имтиёзли равишда кредит берилади.