Индонезияда 2018 йилда 400 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритган вулқон яна отила бошлади
- 25.04.2022 16:14
- 68
- Янгиликлар
Анак-Кракатау деб номланган мазкур Вулқон Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Сунда бўғозида отилди, деб хабар бермоқда Channel NewsAsia телеканали.
Вулқоннинг кул устуни тахминан 3 км баландликка кўтарилган. Охирги ҳафталарда 21 марта отилган вулқон «важоҳати» бу сафар анча кучли экани айтилмоқда.Расмийлар аҳолини вулқондан камида 2 километр масофа сақлашга чақирди. Ҳудудда таҳдиднинг энг юқори «қизил» даражаси эълон қилинган.
Аввалроқ Анак-Кракатау отилиши 2018 йилда содир бўлган ва унин оқибатида цунами ҳам юзага юзага келиб жами 429 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.
Теглар:
Индонезия