Инфекция Ўзбекистонга кириб келганига 5 ой бўлган бўлса-да, нима учун тавсиялар тез-тез ўзгаряпти?
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:
“Куни кеча ССВ томонидан COVID-19 бўйича миллий қўлланмани 6-нашри чиққанлиги айтиб ўтилди. Инфекция Ўзбекистонга кириб келганига 5 ой бўлган бўлса-да, нима учун тавсиялар тез-тез ўзгаряпти? Ўзбекистондаги барча шифокорларга ушбу тавсияларнинг ҳар бир сонини вақтида етказиб бериш имкони борми?”
- Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли, бутун дунё олимлари бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий изланишдалар. Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат қўлланмани маҳаллий шароитларга мослаган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда қўлланма тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Шунинг учун ушбу қўлланмаларни биз вақтинча тавсиялар асосида яратилган қўлланма деймиз.
❗️Ўзбекистондаги CОVID-19 инфекцияси билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассислар учун ишлаб чиқилган ушбу клиник кўлланмалар ҳозирги кунга мавжуд клиник далиллар, яхши тажриба ва эксперт хулосалари асосида яратилмоқда.
✅ Қўлланма тайёрлашда қуйидаги иккита устувор йўналишлар ҳисобга олинди:
🦠COVID-19 инфекцияси юқиши эҳтимолини камайтириш.
🦠COVID-19 инфекцияси гумон қилинганда ёки тасдиқланганда, хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш.