Инсон саломатлиги билан боғлиқ афсоналар

Интернетга кириб, шунчаки соғлиқ тўғрисида савол берсангиз бирталай “маслаҳат”ларга кўмиласиз. Кимдир бу тавсияларга амал қилади, бошқалар кимлар биландир маслаҳатлашади.

Шифокорлар эса саломатлик ҳақидаги афсоналар фактларга қараганда тезроқ тарқалиши, баъзида улар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши ва ташхиссиз ҳеч қандай дори-дармон ичиш ёки ўз-ўзини даволаш мумкин эмаслиги ҳақида гапиради.

Биринчи афсона -  витаминларни ташхисларсиз ҳам ичса бўлади. Аслида баъзи моддаларнинг ортиқча бўлиши етишмовчиликдан кўра хавфлироқ.

Иккинчи афсона - антибиотиклар вирусларни даволайди. Улар фақат бактерияларга қарши ишлайди ва дармондориларнинг нотўғри қабул қилиниши уларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Учинчи афсона – совуқ ҳаво шамоллашни келтириб чиқаради. Касалликка паст ҳароратлар эмас, балки вируслар сабаб бўлади.

Тўртинчи  афсона - кунига саккиз стакан сув ичиш керак. Суюқликка талаб иқлим, фаолият даражаси ва саломатлик ҳолатига қараб ўзгаради.

Бешинчи афсона - бўғимларнинг қарсиллаши артритга олиб келади. Бунинг илмий далиллари йўқ.

Олтинчи афсона - детоксли парҳезлар танани тозалайди. Жигар ва буйраклар бу “юмуш”ни ҳар хил шарбат ва марафонларсиз бажаришга қодир.

Еттинчи афсона - қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фақат ёзда фойдаланиш лозим. Аслида ультрафиолет нурлари йил давомида фаоллигича қолади.

Саккизинчи афсона – ҳар қандай стресс доим зарарли. Ўртача стресс мослашишга ёрдам беради ва чидамлиликни оширади.

Шифокорлар мустақил бўлишга, алданмасликка ва атрофингиздаги дунёни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган соғлом танқидий фикрлаш саломатлик учун энг яхши восита эканлигини таъкидлайди.