Инсоният тарихидаги энг иссиқ ой

Июль ойининг бир нечта рақамларига эътибор беринг: Хитойда 52,9 °C, Сардинияда 48,2 °C, Жазоирда кечаси 39,6 °C, Флоридада денгиз ҳарорати 37,2 °С гача... 2023 йилнинг июли инсоният тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

Лейпциг университети иқлимшуноси Карстен Хаустейннинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу ойда ўртача глобал ҳарорат саноат давридан олдинги даражадан 1,5 °С га ошган.

Бу йил январдан бошлаб ҳар ойда глобал ҳарорат ўртача даражадан юқори бўлди. Июлда эса энг юқори чўққисига чиқди. Ушбу янги тарихий рекорд қуруқликда ҳам, океанларда ҳам кузатилган жазирама тўлқинининг чўққисидир.

ЭПОХА ГЛОБАЛЬНОГО КИПЕНИЯ ⟩ ООН: Июль станет самым жарким месяцем за всю  историю человечества

2023 йил шунингдек, гарчи бунга ҳали эрта бўлса-да, Эль-Ниньо феномени (Тинч океанининг ер усти сувлари исишига олиб келадиган, натижада бутун сайёра иқлимига сезиларли таъсир кўрсатадиган табиий ҳодиса) туфайли жуда иссиқ келди.

"Бу ҳали Эль-Ниньо эмас. Унинг ривожланиши билан келажакда илиқроқ ҳарорат бўлиши, яъни 2024 йилда ҳаво ҳарорати бундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда", дея қўшимча қилди иқлимшунос.

Аввалги иссиқлик рекорди 2019 йилнинг июль ойида ўрнатилган бўлиб, ўшанда ўртача глобал ҳарорат ҳозиргидан 0,2°C паст бўлган.

Июль стал самым жарким месяцем за всю историю человечества

Ушбу ўзгаришлар сабаби - қазилма ёқилғи ёқиш ва инсоннинг бошқа фаолиятидир.

G20 ва COP28 саммитларида дунё етакчилари атмосферага CО2 ва метан чиқиндиларини камайтиришга муваффақ бўлишса-да, биз ҳозир бошдан кечираётган жазирама ва экстремал об-ҳаво келгуси ўнлаб йиллар давомида биз билан бирга бўлади.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.