Инсоният янги геологик даврга қадам қўйди, деб ҳисоблайди олимлар

Тамаддунимизга янги ҳамла бошланди: шаҳарлар шу даражада оғирлашиб бормоқдаки, унинг остидаги замин тобора зичлашиб, ҳатто ўпирилмоқда. Оқибатда зилзила ва авариялар жаҳон иқтисодиётига жиддий зарар етмоқда.

Сиз уни сезмайсиз, албатта. Аммо инсоният тарихида ҳал қилувчи палла рўй берди. Олимлар техника соҳаси оғирлиги Ернинг биомассасидан ошиб кетди. Бошқача айтганда, инсон томонидан нимаки яратилган бўлса – бинолар, станоклар, мебеллар, техникалар сайёрамиздаги табиий мавжуд қушлар, ўсимликлар, балиқлар, ҳашоратлар, бактериялардан кўпдир, дейишмоқда.

Яна бир кўнгилсиз ҳолат бор. Техника соҳаси оғирлиги остида тупроқ янада чуқур чўкиб боряпти. Бунинг оқибатида яқин йигирма йил ичида 12 миллион квадрат километр қуруқлик майдон дунё океани сатҳидан пастда қолади.

“Натура” журналида эълон қилинган тадқиқотларга кўра, Исроилнинг Вейпман номидаги институти олимлари 1900 йилдан бошлаб тирик масса ва антропоген массалар оғирлиги, динамикаси ўзгаришини таққослаб, ҳар йигирма йилда техника соҳаси икки баравар оғирлашиб, ҳозирда 1,1 триллион тоннага етганини эълон қилди. Биомасса эса аксинча унчалик сезиларли бўлмаса-да, ушбу ўн йилликларда 1,16 триллиондан 1,09 триллионга камайган.

Шу тариқа сунъий яратилган олам, табиийдан ошиб бормоқда. Испания геология ва тоғ институти, халқаро тадқиқотчилар биргаликда 34 мамлакатда тупроқ чўкишини таҳлил қилдилар ва... агар аҳвол шундай давом этаверса, 2040 йилга бориб АҚШ ва Хитой майдонига тенг қуруқлик денгиз сатҳидан пастда қолади. Бу майдонда эса Ер юзи аҳолисининг 19 фоизи яшайди. Яна бошқа бир хатар: қуруқлик сувга пешвоз ҳаракатланмоқда, деган хулосага келинди.

Агар инсоният бу фалокатга қарши зудлик билан тегишли чоралар кўрмаса, жаҳоннинг 1,2 миллиард киши яшаётган йирик шаҳарлари хавф остида қолади, дейди тадқиқотчилар.

“АиФ” (2021 й, 14-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.