Интернетда тўпланган маълумотлар қаерда сақланади?

Интернет - миллионлаб терабайт маълумот билан тўлдирилган тубсиз океан. Ҳар куни одамлар интернетга ҳатто кўп йиллар ўтса ҳам уларни осонгина топиб олиш мумкин бўлган кўплаб видео, расм, ҳужжат ва бошқа контент (таркиб)ни юклайдилар. Хўш, буларнинг барчаси қаерда сақланади? Интернет ўзи қаерда жойлашган?

Ғалати омборхона

Муайян сайтда кўриш мумкин бўлган барча маълумотлар катта ҳажмдаги хотира билан жиҳозланган ихтисослашган компьютерлар – серверларда сақланади. Улар мавжуд контентни қайта ишлайди, сақлайди ва фойдаланувчига етказади. Қурилма тўғридан-тўғри инсон иштирокисиз автоном тарзда ишлайди.

Контентнинг ўзи винчестер – оддий берч дискларда тўпланади. Бирор киши томонидан керакли сайт сўралганда, компьютер аввал DNS серверга мурожаат қилади, у домен номи бўйича керакли ip-манзилни топиб, сизни қизиқтирган сайтни очишга имкон беради.

Фойдаланувчи бундай сервердан қанчалик узоқ бўлса, сўров унга шунчалик узоқ вақт давомида етиб боради. Сервернинг жавоб бериш вақти интернетнинг тезлигига боғлиқ – у қанчалик паст бўлса, биз тезроқ маълумот оламиз.

Сервер тармоқ бу интернетнинг ўзи. Ушбу бойликларнинг барчаси маълумотлар марказида – серверлар ва алоқа воситалари жойлашган ихтисослаштирилган биноларда сақланади. Бу тегишли равишда ҳимоя қилинадиган маълумот банкидир. Шунга ўхшаш маълумотлар базаси омборхоналари ҳар қандай йирик шаҳарларда мавжуд.

Маълумотлар маркази қандай ишлайди?

Маълумот маркази тижорий асосда ишлайди: берч дисклардаги жойлар ижарага берилади. Шу тарзда ижарага олинган серверда ёки унинг кичик қисмида тўпланадиган маълумот веб-сайтини яратиш мумкин.

Дата-центр изнутри

Сақлаш жойларининг иши қатъий тартибга солинган. Маълумот марказлари узлуксиз электр энергияси билан таъминланган. Тўсатдан электр узилишларини дизель генераторлари ва салмоқли айланувчи ғилдираклар кўринишидаги хавф олдини оладиган инерцион батареялар қўллаб-қувватлайди.

Омборхоналар замонавий ёнғинга қарши ва совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Иш пайтида серверлар иссиқлик ҳосил қилиши сабабли қизиб кетишга мойил бўлади. Бунинг олдини олиш учун ортиқча иссиқлик кондиционер ва шамоллатиш тизими ёрдамида кеткизилади.

Шундай қилиб, интернетда тўпланган барча маълумотлар базаси ушбу марказларда жойлашган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.