Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолади
- 11.04.2022 22:54
- 137
- Иқтисодиёт
Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредити учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича амалдаги фоиз ставкалар 2022 йил якунига қадар сақланиб қолади.
Хусусан, амалдаги ставкалар ипотека кредити учун — 13 фоиз, таълим кредити учун — 10 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, банклар таълим мақсадларида қарз олувчига 14 фоиз ставкада кредит ажратадилар.
Ҳужжатда, шунингдек, Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан пасайтирган тақдирда, мазкур кредитлар бўйича фоизларни мутаносиб равишда камайтириш кўзда тутилган.
Теглар:
Ипотека кредити
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 37 дақиқа аввал
- Долзарб