Ишончли вакил халқаро кузатувчилар иштирокида учрашув ўтказди
Жомбой туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Шавкат Ҳасанов сайловчилар ва халқаро кузатувчилар иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, дастурда табиий доривор ўсимликлар плантацияларини кўпайтириш орқали маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни овлаш ва ўсимлик турларини табиатдан ажратиб олишга 10 йиллик мораторий эълон қилиш каби муҳим масалалар ўрин олганлиги алоҳида қайд этилди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва номзоднинг сайловолди дастурига муносабат билдирилди.