Иштихонда Наврўз байрами арафасида 32 та оила бепул уй-жой билан таъминланади

Иштихон туманидаги Бойлиота маҳалласида бўш турган бинодан унумли фойдаланилмоқда. Бу ерда 32 оилага мўлжалланган ижтимоий уйлар қуриляпти.

Туман ҳокими ўринбосари Умид Исломовнинг айтишича, мазкур уйлар 2020 йил Наврўз байрамига қадар битказилиши режалаштирилган. Ушбу уйлар вақтинча яшаш учун кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларга берилади.

Г.МЎМИНОВА.