Иштихонда қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион сўм миқдорида жарима ундирилди
- 16.11.2019 12:43
- 451
- Самарқанд
Кеча, 15 ноябрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Иштихон туманида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламай келаётган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида рейд ташкил этилди.
Автопатруль автомашинасига ўрнатилган “Avto.con” ускунаси ёрдамида 183 та автомашина тўхтатилиб, қоидабузар ҳайдовчилардан 52 миллион 41 минг 400 сўм миқдоридаги жарима давлат ҳисобига ундирилди. 11 та транспорт воситаси 5 миллион 791 минг 395 сўм миқдоридаги қарздорлиги бўйича жарима майдончасига қўйилди.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқараётган вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, қўпол қоидабузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уюштирилаётган ушбу тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа