Иштихонда тадбиркор 2,3 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди
- 04.01.2023 21:01
- 272
- Самарқанд
Бу 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирида Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган “MAROQAND SIFAT TEKSTIL” МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда фойдаланилган электр энергияси сунъий равишда пасайтирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиб келинаётганлиги аниқланди.
Хусусан, истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси миқдорини ҳисоботларда сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатилганлиги натижада тизимга 2,3 млрд. сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат