Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонга кириш ва чиқиш тақиқланди

Бугун Иштихон тумани бўйича автотранспортлар ҳаракатини чеклаш мақсадида туман маркази ва чегарадош ҳудудларга 12 та блок-постлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Бунда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида ишларни самарали тарзда олиб бориш, дейилади туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан берилган хабарда.

Жумладан, туман ҳудудидаги:

1. Митан қўрғонига - Пайариқ туманидан;

2. Чимқўғонга – Қўшработ тумани;

3. Иштихон марказига - Митан кўприги; 

4. Иштихон (Хушали қишлоғи) - Пайшанба шаҳарчаси;

5. Азамат қишлоғи - Каттақўрғон тумани;

6. Дамхўжа – Паст Дарғом тумани;

7. Иштихон марказига - Ватанпарвар ташкилоти;

8. Иштихон Пилол қишлоғига - Оқдарё тумани;

9. Иштихон марказига - Халқобод, Шейхлар қишлоғи;

10. Иштихон марказига - Лазизжон тўйхонаси;

11. Иштихон марказига - Ўзбекистон кўчаси;

12. Иштихон марказига - Амир Темур кўчаси (туман прокуратура биноси) чегарадош ҳудудлардан кириш ва тумандан чиқмаслик учун блок-постлар ўрнатилади.