Исландияда чивин нега йўқ? Асаларининг нечта кўзи бор?

🔹 Инсон ҳаёти давомида 27 тоннадан кўпроқ овқат истеъмол қилади, бу 6 та филнинг вазни. Шубҳангиз бўлса, кунига қанча овқат еганингизни ҳисобланг, кейин ўртача умр кўриш давомийлигига кўпайтиринг.

🔹 Аксарият сабзавотлар ва деярли барча мевалар таркибида оз миқдорда спирт бор.

🔹 Қуритилган мевалар калорияси янги меваларга қараганда юқорироқ. Қуритилганда мевалар асл вазнининг 80 фоизини йўқотади. Айнан улардан буғланиб кетадиган сув ноль калорияга эга.

🔹 Асаларининг бешта кўзи бор.

🔹 Исландияда чивин йўқ. Нега деган саволга ҳеч ким жавоб бера олмайди. Баъзи олимлар бунга нам океан иқлими сабаб бўлиши мумкин? деб таъкидлайди.

 🔹 Микроскоп остидаги чумолининг юзи:

🔹 Аниматор, режиссёр, актёр ва сценарий муаллифи Уолт Дисней энг кўп - 26 та Оскар мукофотига сазовор бўлган.

🔹 Баъзи бир тиш пастасининг таркибида антифриз бор.

🔹 Аксирганда барча тана функциялари, ҳатто юрак ҳам тўхтайди.

🔹 Меваси помидор, туплари эса картошкадан иборат “Помидофель” деб номланган ўсимлик бор, бу картошка ва помидорнинг дурагайидир.

🔹 Илон уч йил давомида ухлаши мумкин.

🔹 Хамелеоннинг тили танасидан икки баравар узун.

🔹 Агар сариқ канарейкага қизил қалампир едирилса, патларининг ранги тўқ сариқ рангга айланади.

🔹 Ер юзидаги ҳар 500-одам бир кўзи кўк, иккинчиси эса қора рангга эга.

🔹 Финландияда иш вақтида кундузги уйқу жорий этилди. Кундузги уйқу ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш учун фойдали таъсир қилиниши аниқланди.

🔹 Ультрабинафша нурлари микробларни ўлдиради. Ультрафиолет нурлари киритилган ҳужайралар генетик даражада зарар кўради ва кейинчалик нормал ишлай олмайди.

🔹 Ақл-идрок даражаси (интеллект) қанчалик баланд бўлса, инсон шунчалик бахтлидир.

Баҳора тайёрлади.