Истанбулда эҳтимолий зилзилага тайёргарлик кўрилиши айтилди

Туркия ҳукумати Истанбулни сейсмологлар огоҳлантираётган ҳалокатли зилзилага тайёрлашни бошлаш ниятида.

Бу ҳақда чоршанба куни Туркия Экология ва шаҳарсозлик вазири Мехмет Озхасеки матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Биз Истанбул ҳокими жаноб Экрем Имомоғлу ва туманлар раҳбарлари билан Истанбулда юз бериши мумкин бўлган зилзила юзасидан учрашдик ва принципиал келишувга эришдик. Келаси ҳафтадан офат зарбаси бўйича иш бошлаймиз" деган у.

12 июль куни туркиялик сейсмолог 17 миллион одам истиқомат қилаётган Истанбул жойлашган Мармара денгизи ҳудудида 7,2-7,6 магнитудали зилзила бўлишини башорат қилган эди.

Шунингдек, Туркияни янги жазирама тўлқини кутмоқда, Айрим провинцияларда аллақачон исссиқ 52 даражага чиқмоқда. Мамлакатда ўрмон ёнғинлари авж олган, вазият янада оғирлашиши айтилмоқда.