Истеъмолчига “Gentra” автомашинаси олиб берилди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан маълум қилинишича, федерацияга келаётган мурожаатларнинг кўп қисмини автомашина олиш учун тўлов қилиб, сўнгра ўз вақтида автомобилини ололмаётган юртдошларимизнинг шикоятлари ташкил этмоқда.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Худойберди Мустафоев ҳам Қарши шаҳридаги “Ас-Қашқадарё сервис” хизмати томонидан “Gentra” автомашинаси учун 115 679 409 сўм тўлов қилиб, шартнома тузган. Шартномада келтирилган муддатдан анча вақт ўтиб кетаётган бўлса-да, унга автоулови етказиб берилмаётганлигидан норози бўлган.

Ушбу вазият федерациянинг Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари автосалон ходимларига тушунтирилиши натижада қисқа фурсатда Худойберди Мустафоевга “Gentra” автомашинаси етказиб берилди.