Италияда ғойиб бўлган “Санетти” поезди сири жумбоқлигича қолмоқда
1911 йилнинг 14 июлида Италиянинг “Санетти” сайёҳлик компаниясининг уч вагондан иборат поезди 106 нафар бадавлат сайёҳ билан Римдан Италия бўйлаб саёҳат қилиш учун жўнаб кетди. Аммо Ломбардиядаги туннелга кира туриб, локомотив ғойиб бўлди.
Йўқолган поезд қидирув ишлари ҳеч қандай натижа бермади. Уйига қайтган бир йўловчи ҳам ўша машъум кунда нима бўлганини аниқ айта олмади. У поезд туннелга баланд овоз билан зич туман зонасига кирганини кўриб, қўрққанидан машинадан сакраб чиқишга қарор қилган.
Воқеадан сўнг туннель ёпиб ташланган ва Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳаво ҳужумидан сўнг у вайрон қилинган.
1926 йилда архивларнинг бирида 1845 йилга оид ёзув топилган, унда Римдан поездда келганмиз, деган бир гуруҳ италияликлар Мехико шаҳрида пайдо бўлганлиги айтилган. Тахминий фикрга кўра, бу “Санетти” поездида сайёҳат қилаётган бир гуруҳ йўловчилар бўлган. Бундан чиқди, улар 66 йил ўтмишга тушиб қолган экан-да.
Ҳужжатда италияликлар ХХ асрда яшаётганликларини исботлашда давом этгани сабаб ақлдан озган деб топилганлиги ва психиатрия клиникасига жойлаштирилганлиги тасвирланган.
Бундан ташқари, меҳмонларнинг кийимлари ХIХ асрнинг ўрталаридаги моддага умуман мос келмаган. Баъзи маълумотларга кўра, йўловчилардан мусодара қилинган “1907” ёзуви туширилган тамаки қутиси шу кунгача Мексикада сақланиб қолинган.
Кейинчалик турли йилларда ва дунёнинг турли бурчакларида одамлар уч вагонли поезд ташландиқ йўллар бўйлаб елдек учиб ўтаётганини кўрганини айтган. Бу турли мамлакаталарда – Италия, СССР, Германия ва Ҳиндистонда содир бўлган.
Совет Иттифоқида “Санетти” биринчи марта 1955 йилда пайдо бўлган. Қримдаги йўл назоратчиси поезд бу ҳодисадан бир неча йил олдин у ердан рельслар олиб ташланган ташландиқ темир йўл кўтармаси бўйлаб аста-секин ҳаракатланаётганини кўрганини даъво қилган.
Сирли поездни турли вақтларда ва турли мамлакатларда кўрган гувоҳлар уни бир хил тасвирларди: “Эски паровоз ва лотин ёзувлари ёзилган учта вагон, машинист кўринмайди, деразалар пардалар билан маҳкам ёпилган. Поезд оппоқ туманга бурканган, у тўсатдан пайдо бўлиб, тўсатдан ғойиб бўлди”.
Украиналик аномал ҳодисаларни ўрганувчи Василий Лешатий бир вақтлар ўтиш жойларидан бирида шарпа-поезд келишини пойлаб турганлиги ҳақидаги ёзган. Айтишларича, у поезд зинапоясига сакраб чиқиб, “Санетти” билан бирга ғойиб бўлган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.