Жаннат текин, дўзах пуллик!
Ота боласига деди:
- Болам, биласанми, жаннатга одам текинга киради, дўзах эса ҳақликдир. Ҳатто қўшимча ҳақ билан деса бўлади.
Бола ҳайрон ҳолда сўради:
- Қандай қилиб ота?
Ота:
- Ҳа болам дўзах олови текин эмас. Мисол учун: киши қимор ўйнаса тўлайди, ароқ ичса тўлайди, зино ҳам текин эмас. Тамаки, носвой ҳам пул туради. Дайдиб юришга ҳам тўлайсан. Жаннат эса текин болам. Масалан: намоз ўқиш текин, рўза тутиш текин, Аллоҳни зикр этиш текин, Аллоҳдан қўрқиб ҳаромга қарамаслик текин. Ҳаттоки масжидга кириш текин.