Жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда.

Хусусан, 1991 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Боборажабов Адҳам Эмомалиевич, Сариосиё тумани, "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида доимий рўйхатда туради. Тошкент шаҳар, Чилонзор-12 мавзесида вақтинча яшаб келган.

1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Насиров Акобиржон Икрамович, Паст Дарғом тумани, "Санчиқул" маҳалла фуқаролар йиғинида доимий рўйхатда туради. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида вақтинча яшаб келган.

1979 йилда Навоий вилоятида туғилган Бобоев Шарофиддин Мадиевич, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-даҳада рўйхатда туриб, яшаб келган.

ИИВ ЖҚББ Қидирув ишини ташкил этиш бошқармаси ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан зудлик билан «102» ёки 71-231-34-33 телефон рақамига хабар беришларини сўраган ва хабар қолдирган киши ҳақидаги маълумот сир сақланишини маълум қилган.