Жомбой туманига ҳоким тайинланди

Жомбой туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Собиров Қаюм Ҳамраевич номзоди Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.