Жомбойда 18 ёшли қизнинг сурат ва видеоларини тарқатиб юборган эркак ушланди

Жомбой туманида яшовчи 18 ёшли М.О. (қиз) ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram'да тарқатиб юборганлигини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 17 ёшли Э.М. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Э.М. Telegram'да З.Н.нинг профилидан у жойлаштирган фотосуратларини юклаб олиб, уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бериб, тарқатиб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.М.га нисбатан ЖКнинг 141/3-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Э.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.