Жорий йилнинг биринчи чорагида Каттақўрғон шаҳрида 27 та уй боғчалар очилади

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагида бўлган 8 нафар якка тартибдаги тадбиркорга шаҳар ҳокими М.Ҳошимов томонидан рухсатномалар берилди.

-  Ушбу  мактабгача таълим муассасалари орқали 200 нафарга яқин бола боғчаларга қамраб олинди, - дейди шаҳар мактабгача таълим бўлими шўъба мудири Зохид Файзиев. – Жорий йилнинг биринчи чорагида яна 27 нафар ташаббускор тадбиркорларимиз томонидан оилавий мактабгача таълим муассасаси очилиши орқали яна 600 нафардан ортиқ болаларнинг боғчаларга қамраб олиниши режалаштирилган.